Ўзгидромет хабарига кўра, 13 август куни Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан салқин об-ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз куни +32…+34 даражагача тушади, фақат айрим жанубий ҳудудларда +36…+38 даража нисбатан иссиқ ҳаво сақланиб қолади.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади ва ҳарорат кундузи +28…+31 даражагача тушади, жанубда +33…+36 даражани ташкил қилади. Кечаси +13…+18 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Шунингдек, шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.