Поиск
RUUZ

Коронавирус

АҚШда аниқланган “йота” штамми Ўзбекистонга кириб келдими?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси коронавируснинг янги штамми ва қайси ҳудудларда касалланиш юқорилигича қолаётгани ҳақида маълумот берди.

1043views0replies
0

t.me/toshetk

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков АҚШда аниқланган – юқиш ва ўлим хавфи юқорилиги айтилган “йота” штамми республика ҳудудига кириб келгани борасидаги изоҳларга жавоб берди.
“Ҳозирча АҚШнинг Нью-Йорк штатида аниқланган “йота” штаммининг Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани ҳақида маълумотлар йўқ. Мазкур штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимолини инкор қилмаган ҳолда, республика ҳудудида айланиб юрган вирус штаммларининг у ёки бу турга мансублиги мониторинг қилиб борилаётганини маълум қиламиз”, - дейди Нурмат Отабеков.
Унга кўра, Тошкент шаҳри ва вилояти, Сурхондарё, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эпидемиологик вазият жиловланмаган, касалланиш ҳолатлари юқорилигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугунги кунда "дельта", “британча”, “ҳиндча”, “африканча” штаммлари аниқланган.
1043views0replies
0

Комментарии