Поиск
RUUZ

Происшествия

Оққўрғонда заҳарланган боғча болалари сони ортди

МТВ болаларнинг ҳолати ҳақида қўшимча маълумот берди.

1010views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 25 нафар боғча тарбияланувчилари заҳарлангани ҳамда улар касалхонага ётқизилиб, бактериологик текширув ўтказиш учун таҳлиллар олинган ва лабораторияга юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизматининг маълумотига кўра, 13 августда яна 5 нафар тарбияланувчида касалликнинг клиник белгилари кузатилганлиги учун улар тиббиёт муассасаларига ётқизилган.
Шу куннинг соат 16:00 ҳолатига кўра, 9 нафар тарбияланувчиларга тор доирадаги мутахассислар кўригидан сўнг қониқарли аҳволда яшаш жойи бўйича тиббий назоратга олиниб, уйларига рухсат берилди.
Тиббиёт муассасаларида жами 21 нафар тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 1 нафарининг ҳолати ўта оғир, 1 нафари оғир, 6 нафари ўрта оғир ва 13 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда.
1010views0replies
0

Комментарии