• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 14 август 2021

“Lyubaya biznes xorosha” МЧЖ иши судга оширилди

Корхона мансабдорлари Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбланмоқда.

1619
0
UzNews.uz

Аввалроқ, Бош прокуратура томонидан “Lyubaya biznes xorosha”, “Plati-leti”, “S 707”, “White ravens” МЧЖ, “City mall” МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, МЧЖлар раҳбарлари Жиноят кодексининг 179 (Сохта тадбиркорлик), 184 (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддалари (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан айбланаётгани ҳақида хабар бергандик.

Бош прокуратура “Lyubaya biznes xorosha” ва бошқа МЧЖ мансабдорларига нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айб эълон қилинган ва иш судга оширилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Lyubaya biznes xorosha” МЧЖ 2019 йилнинг 16 августида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганди. Корхона номи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлганди.

1619
0