Аввалоқ, 84 нафар Афғонистон ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
ТИВ мазкур ҳолат бўйича қўшимча баёнот берди.
Баёнотда келтирилишича, бугун, 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра "Термиз-Ҳайратон" кўприги ҳудудида вазият юмшади.
Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган афғон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.
"Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди", - дейилади баёнотда.