Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига З6 нафар бемор музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ташхиси билан ётқизилди, дея хабар берди шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Кеча, 15 август ҳолатига уларнинг 31 нафарига аҳволи яхши бўлгани сабабли, уйига рухсат берилган. Яна беш нафар бемор даволанишда, аҳволи ўртача.
Қайд этилишича, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган яна 1З нафар бемор мавжуд. Айни пайтда уларнинг ҳолати ўртача оғир, муолажалар давом этирилмоқда.
Олмалиқ шаҳрида жойлашган тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқ бу вазиятга сабабчи бўлгани аниқланган.
“Айни пайтда вазият юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли хулосалар мутасаддиларга берилган. Эпидемиологик суриштирувлар давом эттирилмоқда”, - дейилади хабарда.