Golden House компанияси пойтахтнинг ёрқин ва қайнаб турган пойтахт ҳаётидан ажралмаган ҳолда сизни шинам ва сокин ҳаёт оғушига шўнғишга чорловчи қимматбаҳо марвариди борасида ҳикоя қилишда давом этади. Турар жой мажмуаси барча зарур инфратузилмага эга бўлган мустақил ҳудуд сифатида шаклланиб улгурган. Aйнан шу боис ҳам мажмуа «Шаҳар ичидаги шаҳар» лойиҳаси сифатида халқаро мукофотга сазовор бўлган. Бу ерда рақс ва спорт майдончалари бўлган замонавий болалар боғчасидан тортиб, то умумий майдони олти гектарлик савдо ва кўнгилочар марказгача – барча нарса муҳайё.
Замонавий турар жой мажмуаси Тошкентнинг жанубий-шарқий қисмидаги Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасида яқинида жойлашган. Ўзига хос ажойиб жойлашув аҳолига қирғоқ бўйида тоза ҳавода кечки сайр қилиш имкониятини тақдим этади. Golden House билан бахтнинг бетакрор ва ёрқин рангларидан баҳра олинг.
Муаллифлар ушбу масканда ҳаётингизни ўзига хос жозиба билан бирга қарши оладиган долчин, кулранг, қум ҳамда сутли қаҳва рангларида тақдим этишади. Мижозлар хавфсизлиги борасида қайғурувчи девелопер қурилишнинг фақат замонавий ва ишончли тамойилларидан фойдаланган ҳолда мустаҳкам иншоотлар барпо этади.
Энергияни тежовчи тизимли кўп қаватли темир-бетонли панеллар уч қаватли фасад панеллари билан жиҳозланган. Фасад қисми ўз ичига учта сатҳни қамраб олади – ташувчи панель, иситгичли девор ва қопламали панель уйни ёзда салқин, қишда эса иссиқ ҳолатда ушлаб туради.
Мажмуанинг ўзига хос хусусиятларидан бири Sohil Marine йирик савдо ва кўнгилочар марказидир. Катта ҳудудда жойлашган ушбу савдо маркази 150 минг нафар аҳоли ва пойтахт меҳмонларини қабул қилишга қодирдир. Дўкон ва бутиклар харид қилиш истагида бўлганларни ўзига жалб қилади, ўйин-кулгини афзал билувчилар учун эса муаллифлар кўнгилочар-таълим кластерини тайёрлайдилар.
Мазкур муҳташам иморат ўзига хос жозибали услубда қурилгани боис, шубҳасиз турар жой мажмуа аҳолисининг энг севимли ва тез-тез ташриф буюриладиган масканига айланади. Шунингдек, бўлажак хонадон соҳибларини ушбу марказнинг футбол, баскетбол, теннис спорт машғулотлари билан шуғулланиш ҳамда бўш вақтдан унумли фойдаланиш имконини берувчи спорт майдони ҳам алоҳида эътирофга лойиқдир.
Шаҳар ичидаги шаҳар ҳудудни ободонлаштириш ва тартибга солиш ишларига алоҳида аҳамият қаратади. Assalom Sohil аҳолиси учун чор-атроф бахтли яшаш учун илҳомлантирувчи янги ва замонавий яшил ҳудуд билан ўралган бўлади. Болалар учун эса турли кўнгилочар, ёрқин ва хавфсиз ўйин майдончалари тайёрланади.
Девелопернинг мижозлар учун тайёрлаган энг катта совғаси – бу хонадонни харид қилиш жараёнида совға сифатида келувчи Binket Group компанияси томонидан ишлаб чиқарилган замонавий ва мустаҳкам ошхона тўплами бўлади. Яъни, ҳар қандай уйдаги хонадонлар аллақачон газ плитаси, мўри ва бошқалар билан жиҳозланган. Муаллифлар ҳудуддаги кенгликнинг барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир квадрат метр функционал ва фойдали бўлувчи ажойиб лойиҳани яратдилар. Assalom Sohil'даги бир хонали хонадон 241 000 000 сўмдан, 2 хоналиси эса 325 650 000 сўмдан ва 3 хоналилари 445 206 000 сўмдан бошланади.
Golden House 2025 йилгача ажойиб лойиҳани амалга ошириши кўзланмоқда ва ҳозирда мажмуанинг тўртинчи линияси сотуви давом этмоқда. Яна бир янгилик – биринчи 10 нафар харидорга хонадонлар хариди учун 10 фоизлик чегирма тақдим этилади. Мажмуанинг бўлғуси ва ҳозирги аҳолисини кўчмас мулк харид қилишнинг кўплаб ёрқин деталлари ва қулай шартлари кутмоқда. Assalom Sohil билан ажойиб келажак сари қадам ташлашга улгуринг.
Golden House марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй
Call-марказ: +998 (78) 150-11-11
Telegram:t.me/goldenhouseuz
Реклама ҳуқуқлари асосида