Поиск
RUUZ

Назначения

Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясига янги президент сайланди

Ассоциацияга АОКА директори президент бўлди.

604views0replies
0

АОКА

Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 16 август куни АОКАда кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. 
Унда ассоциация раҳбар органлари тизимига ўзгартириш киритилиб, раис лавозими жорий этилди, ташкилотнинг янги Устави қабул қилинди.
Шу пайтга қадар ассоциация президенти вазифасини бажариб келган Ойбек Норметов ассоциация раислигига сайланди. Ассоциация президентлигига эса Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев сайланди.
Маълумот учун, Хўжаев 2020 йилнинг июль ойида АОКА директори этиб тайинланганди.
604views0replies
0

Комментарии