• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 29 октябр 2021

20 ёшли Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёлни уриб кетди

Жабрланувчи автомобилдан қочишга уринган, лекин ҳайдовчи ҳаракатни давом эттириб, уни уриб юборган.

547
0
Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББнинг хабарига кўра, 25 октябрь куни соат 11:26да Навоий шаҳрининг И.Каримов ва Ўзбекистон кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ содир бўлган.

20 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Б.Ҳ. пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 44 ёшли аёлни уриб юборган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода жабрланувчи автомобилдан қочишга урингани, лекин ҳайдовчи ҳаракатни давом эттириб, фуқарони уриб юборганини кўриш мумкин.

Ҳодиса оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

547
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш