ДХХнинг ҳудудий бошқармалари томонидан республикада гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, Денов тумани тиббиёт бирлашмаси ҳайдовчиси 3 кг 857 гр “опий” моддаси билан ушланди. Терговга қадар текширувда 37 ёшли шахснинг Тожикистондаги жиноий алоқалари ушбу гиёҳванд моддани контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига ўтказиб берганлиги аниқланди.
Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманида 34 ёшли фуқаро ва унинг 43 ёшли муқаддам судланган жиноий шеригида Қирғизистондан олиб келинган 6 кг 813 гр “гашиш” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 38 ёшли Қирғизистон фуқароси ва унинг жиноий шериги – 62 ёшли Россия фуқароси ушланиб, улардан 1 кг 413 гр “гашиш” моддаси олиб қўйилди.
Қўқон шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро Қирғизистоннинг Қизилқия шаҳрига бориб, Азамат исмли шахсга 1 кг “гашиш” моддасини Фарғона шаҳрига етказиб бериш шарти билан $2 минг бериб, қайтиб келади. Маълум муддатдан сўнг у Фарғонадаги автомашиналар тураргоҳида гиёҳванд моддани қабул қилиб, Қўқонга йўл олганида ушланди. Экспертиза хулосасига кўра, тортиб олинган “гашиш” моддасининг соф оғирлиги 911 граммни ташкил этган.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти Қува туманида Gentra текширилганида 47 ёшли йўловчининг ёнида 599 гр “гашиш” борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 3 кг 857 гр “опий” ва 9 кг 736 гр “гашиш” гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.
Ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
ДХХ 13,5 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди — видео
Тезкор тадбирлардан бирида тиббиёт бирлашмаси ҳайдовчисидан 3,8 кг “опий” топилди.
701views0replies
Видеодан кадрлар
701views0replies