Поиск
RUUZ

Общество

Баҳодир Жалоловга Сурхондарё вилояти ҳокими “Шкода” автомобилини совға қилди — фото

Термизда Баҳодир Жалоловни кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

1954views0replies
0

Бугун, 19 август куни Термиз шаҳрида Токиода бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида спортнинг бокс тури бўйича олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унда, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, талаба-ёшлар ва ёш спортчилар иштирок этиб, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов боксчини эришган ғалабаси билан муборакбод этди ҳамда унга “Шкода” енгил автомасининг калитини топширди.
“Айни дамда Сариосиё тумани аҳолиси енгилмас боксчи билан учрашиб, уни фахр-ифтихор билан шарафламоқда”, - дейилади хабарда.
1954views0replies
0

Комментарии