Бугун, 19 август куни Сенат Кенгашининг мажлиси ўтказилди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Мажлисда Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисини 2021 йил 26 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Кенгаш мажлисида Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилган.
Жорий йил июнь ойида Марказий банк томонидан 2 минг ва 20 минг сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилганди.