• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 20 августа 2021

Айрим юк машиналарини Ўзбекистонга импорт қилишда енгиллик берилади

Бунинг учун импорт қилинаётган транспорт воситаларига бир қатор талаблар қўйилади.

1470
0
fb.com/MANTruckBusCenterSamarkand

Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:

— “Евро 5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 самосвалдан ташқари);

—  Тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

Бундан ташқари, Европа иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:

— “Евро 5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспорт воситалари;

— Автомобиль транспортида юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.

1470
0