Поиск
RUUZ

Общество

Сўнгги ярим йилда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси 2,1 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқарди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюртда углеводородлар қазиб чиқариш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди.

871views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

Ўрганиш ишларидан аввал Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси масъуллари томонидан “Шарқий Бердақ” конида ташкил этилган штабда табиий газ қазиб чиқариш ҳамда углеводородлар захираси ҳажмини ошириш борасида амалда қилинаётган ишлар, режалар борасида тақдимот ўтказилди.
Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши муҳокама қилинди ҳамда ўрганиб чиқилди.
2021 йилнинг январь-июль ойлари давомида бошқармада 2,1 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди ва режа кўрсаткичи ортиғи билан, яъни 105,8 фоизга бажарилишга эришилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113,1 фоизни ташкил этди.
Худди шунингдек, 32,7 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди, бу борада эса режа кўрсаткичи 102 фоизга бажарилди. Газ конденсати қазиб чиқарилиши борасида, ўтган йилнинг мос даврга нисбатан ўсиш суръати 102,7 фоизни ташкил этди.
Тақдимот давомида табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган жами 48 та геолого-техник тадбирлар амалга оиширилгани борасида ахборот берилди.
Шундан 24 та янги газ қудуқлари бурғилашдан ишга туширилиб, 20 та мавжуд газ қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенцификация ишлари олиб борилди, технология йўналишда эса 4 та тадбирлар амалга оширилгани бўйича ҳам ҳисоботлар тингланди.
Таъкидлаш керакки, ижобий натижаларга эришиш учун узунлиги 14,4 км бўлган 3 та газ қувурлари ишга туширилди ва битта технологик объектда реконструкция ишлари ҳам амалга оширилди, ушбу тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан жами 451,5 млн куб метр газ қазиб чиқаришга эришилди.
Белгиланган кўрсаткичларни ортиғи билан бажарилишида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ички имкониятларидан ҳам кенг фойдаланилди, жумладан, янги бурғиланган қудуқларни, газ коллекторларини ишга туширишни тезлаштириш учун бошқармалар ички ресурсларидан турли ўлчамдаги жами 17,5 км қувурлар етказиб берилди.
Бошқарув раисининг ташаббуси билан газ қазиб чиқариш ҳажмини янада ошириш учун, 2021 йил якунига қадар 68 та геолого-техник тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган (16 та газ қудуқларини бурғилишдан ишга тушириш, 50 та газ қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенцификация ишлари олиб бориш ва технология йўналишида 2 та объектларни ишга тушириш). Белгилан вазифаларнинг бажарилиши 956,4 млн куб метр табиий газ қазиб чиқаришга замин яратади.
Тақдимотдан сўнг, бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Шарқий Бердақ” конидаги янги бурғилашдан ишга туширилган 96-сонли қудуқда бўлиб, ушбу қудуқ усти жиҳозлаш ишлари ва қудуқнинг ишлаш технологик кўр саткичлари билан танишди.
Шунингдек, “Қуйи Шарқий Бердақ” конида 2- ва 3-сонли излов қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари ҳамда “Шарқий Бердақ” 13-сон қудуғида олиб борилаётган тўла таъмирлаш ишларининг ҳолати билан яқиндан танишилди.
Ўрганиш натижалари бўйича қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига вазифалар белгиланди.
Бошқарув раиси томонидан амалга оширилаётган тадбирларни ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида технологик объектларни ишга тушириш учун лойиҳа ишлаб чиқиш ишлари, зарур бўлган 7,2 км диаметри 426 ва 273 мм лик қувурларни етказиб бериш борасида топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Муборак газни қайта ишлаш заводи ички имкониятдан ажратилган технологик аппаратларни етказиб келишни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Устюртда табиий газ қазиб чиқариш ишлари ҳолатининг ўрганилиши давом этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
871views0replies
0

Комментарии