Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик юзага келгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилди.
Аниқланишича, ЙПХ ходими О.Назиров ҳайдовчига нисбатан ўз муддатида бартараф қилинмаган қарздорлиги бўйича тўғри тушунтириш берганлиги, лекин ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи носамимий муносабатда бўлган вақтда ходим оғир, вазмин бўлмасдан, муомала маданиятидан четга чиққанлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, ходим О.Назиров билан муомала маданиятига риоя қилган ҳолда ҳайдовчилар билан мулоқотда бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга ҳайфсан интизомий жазосини қўллаш билан чегараланиши бўйича хулоса қабул қилинди.
“Нега манга сакравотти” — ҳайдовчи билан тортишган “ГАИ”га чора қўрилди — видео
Тошкентда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик юзага келди.
1818views0replies
1818views0replies