Поиск
RUUZ

Происшествия

Хоразм вилоятида станок "ютиб юборган" ишчи аёл вафот этди — видео

Ёлланма тарзда ишловчи аёл қўлбола усулда ясалган пластик маҳсулотларни майдаловчи станокнинг ичига тушиб кетган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

1672views0replies
0

Видеодан кадр

Бунинг оқибатида аёл чап елка соҳаси юқори учлигидан ва чаноқ-сон бўғимидан чап оёғи жароҳатдан кейинги тўлиқ ампутацияси билан боғлиқ тан жароҳатлари билан вафот этган. Ҳолат бўйича 8 июль куни ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича вилоят бандликка кўмаклашиш бош бошқармаси томонидан текшириш ўтказилган.
Текширишда фуқаро М. Собированинг вафот этишига корхонада ходимларнинг хавфсизлик техникаси талаб ва қоидаларига риоя қилишлари устидан бўлган назорат сустлиги, ходимларга хавфсиз меҳнат усуллари ўргатилмаганлиги, белгиланган тартибда ишчилар меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилмаганлиги, корхонада ишлар нотўғри ташкил этилиши ва иш жойида хавфсиз меҳнат шароити яратилмаганлиги, марҳума техника хавфсизлиги қоидаларини билмаслиги, тажрибасизлиги, ўзбошимчалиги, шошма-шошарлик қилиб, майдалаш ва ювиш ускунаси ичига тушиб, пластик чиқиндилардан тозалашга уринганлиги сабаб бўлганлиги аниқланган.
Шу боис, корхона раҳбари Ш. Нурметов ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда.
1672views0replies
0

Комментарии