Поиск
RUUZ

Криминал

19 йилга қамалган маҳбусни $70 мингга чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди

ИИВда таниши борлигини айтиб ишонтирган фирибгар Тошкентда қўлга олинди.

685views0replies
0

видеодан кадр

Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни $70 мингга мансабдор таниши орқали чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЖИЭД Матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 9 июль куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи муқаддам судланган 32 ёшли Э. термизлик 38 ёшли танишидан 10 йилдан бери Қашқадарёдаги қамоқхонада жазони ўтаётган маҳкумни озодликка чиқариш учун $70 минг сўраган.
Э. фуқарони ИИВда яқин таниши ишлашини айтиб, ишонтирган. 
Шундан сўнг, тезкор тадбир натижасида Э. сўралган пулдан $25 мингини Тошкент шаҳрида олаётган вақтда ушланди.
Ҳолат бўйича Э.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
685views0replies
0

Комментарии