Поиск
RUUZ

Общество

Ҳокимликлар “снос” бўйича тадбиркорлардан 123 млрд сўм қарз эканлиги айтилди

Президент барча ҳокимларга қарздорликни ёпиш бўйича охирги муддатни қўйди.

825views0replies
0

Иллюстрация / Олмазор тумани ҳокимлиги

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда маҳаллий ҳокимликлар бино ва иншоотларнинг бузилиши бўйича 349 нафар тадбиркордан 123 млрд сўм қарздор эканлигини айтди. 
“Барча вилоят ҳокимларини огоҳлантираман. 1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт”, - деди президент. 
Мулоқотда давлат раҳбари тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни соддалаштириш вазифаларини кўрсатди. 
– Тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш, соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш, хусусий мулк дахлсизлиги борасидаги сиёсатни қатъий давом эттирамиз.
Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 80 дан ортиқ субсидиялар жорий этилди. Ўтган даврда уларга 2,3 трлн сўм ажратилди. Лекин, мактабгача таълим, халқ таълими, муқобил энергетика, балиқчилик, паррандачилик, қоракўлчилик каби 10 дан зиёд соҳаларда субсидиялар ишламаяпти. 
Бунга сабаб – ушбу субсидияларни тўлаш тартиби мураккаб ва рақамлашмаган. Тадбиркор субсидияни олиш учун ўртача 5 та ҳужжатни тақдим этиши, 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши зарур. Бунга камида бир ой кетади, - таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Шу боис, келгуси йил 1 январдан субсидияларни ажратиш бўйича мурожаатлар “ягона дарча” тамойили асосида қабул қилинади, жараёнда иштирок этадиган давлат идоралари сони 2-3 бараварга қисқартирилади.
Бундан ташқари 2022 йилдан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча рухсат этувчи ҳужжатлар “онлайн” тарзда расмийлаштирилади. Жорий йил якунига қадар лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартирилади.
825views0replies
0

Комментарии