ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 август куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳудудидаги йўлда “Камаз” ва Lacetti тўқнашиб кетган.
Натижада, автомобилларнинг бирида бўлган бир нафар шахс ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, “Камаз” ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда келаётган Lacetti’нинг йўлига чиқиб кетган. Шунингдек, мазкур ҳайдовчининг таъкидича, бошқарув пайтида “Камаз”нинг балони портлаб кетган.
Аниқланишича, воқеа жойида етарлича йўл белгилари мавжуд бўлиб, ушбу йўл шу йилнинг март ойида тўлиқ таъмирдан чиққан.