Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда бир эркак қиз ва унинг онасини дўппослади — видео

Шунингдек, у шериклари билан гўзаллик салонининг дераза ва эшикларини синдирган.

1612views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 11 август куни соат 17:00 да вилоятнинг Жомбой туман ИИБга А.Қурбонов МФЙдаги ошхона олдида жанжал бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Олиб борилган суриштирувда аниқланишича, А.Ж. маст ҳолатда ошхона олдидаги аёллар гўзаллик салони ёнида турган Ғ.С.ни ҳақорат қилиб, унга шилқимлик қилган.
Натижада, жанжал келиб чиққиб, А.Ж. Ғ.С. ва унинг онасини уриб тан жароҳати етказган.
Бундан ташқари, А.Ж. ўзининг бир нечта шериклари билан гўзаллик салонининг дераза ва эшикларни синдириб, жанжални давом эттирган. Шундан сўнг, жанжалнинг барча иштирокчилари ушланган ва ИИБга олиб келинган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жанжалнинг барча иштирокчилари шахсига аниқлик киритилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
1612views0replies
0

Комментарии