Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлганлар ушланди

19-28 ёшли ушбу шахслар орасида темир йўл ишчиси ҳам бўлган.

1089views0replies
0

видеодан кадр

Тошкент вилояти Чиноз туманида “жиҳодчилар” гуруҳи фаолияти фош бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Aниқланишича, 2020 йилда гуруҳ аъзоларининг 3 нафари ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб, уларнинг радикал ғояларини қўллаб-қувватлайди.
Сўнгра улар ўз тарафдорлари сонини ошириш мақсадида дўстлари ва маҳалладошлари орасида тарғибот ишлари олиб боришади. Натижада, 10 кишидан иборат ноқонуний гуруҳ шаклланади.
Қайд этилишича, улар мунтазам равишда интернетдан юклаб олинган диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг ҳижрат ва жиҳод қилиш тўғрисидаги аудио-видео маърузаларини тинглаб, ўзаро муҳокама қилишган.
Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг 5 нафари яқин вақт ичида Қозоғистон ва Туркия орқали Сурияга боришни ҳамда жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган.
Таъкидланишича, 1993-2002 йиллар оралиғида туғилган ушбу фуқаролар орасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги корхона ишчиси, Сергели туманида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан бирининг 3 нафар ишчиси ва Миробод тумани бозорида савдо қилувчи шахс ҳам бор.
Текширув натижасида, гуруҳ аъзоларининг телефонларида қонунчиликда тақиқланган аудио-видео кўринишидаги диний материаллар борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1089views0replies
0

Комментарии