Поиск
RUUZ

Политика

Германия Тошкент орқали 2 мингдан ортиқ Афғонистондан эвакуация қилинганларни олиб чиқди

Афғонистондан Германия, ЕИ фуқаролари ва хориж давлатлари билан ҳамкорлик қилган афғонлар олиб кетилмоқда. Тошкент аэропортидан гуманитар ёрдам кўрсатиш пункти сифатида ҳам фойдаланилмоқда.

570views0replies
0

Германия ТИВ

Германия ўтган ҳафта давомида Тошкент орқали Афғонистондан 2 мингдан ортиқ фуқарони эвакуация қилди. Бу ҳақда Германия ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.  
Германия, ЕИ ва Афғонистон фуқаролари 22 август кунига қадар 18 авиарейс билан Кобулдан Тошкентга олиб келинган.
Эвакуация қилинаётганларга аэропортда зарур маҳсулотлар ва дорилар билан таъминланмоқда, шунингдек, COVID-19’га тест топширилгач, Германияга махсус рейсларда юборилмоқда.
Маълум қилинишича, Кобулдан ҳарбий самолётлар эвакуацияни амалга оширмоқда, Тошкентдан эса Lufthansa ва Uzbekistan Airways орқали олиб кетилмоқда.
Шунингдек, Тошкентдан Кобул аэропортида бўлиб турган шахсларга гуманитар ёрдам юборилмоқда. 13 тонналиги айтилган гуманитар ёрдам болалар учун озиқ-овқат, тагликлар, кийим-кечак ва сув кабиларни ўз ичига олгани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ 18 августдан маҳаллий аэропортни транзит мақсадида ажратилгани сабаб вақтинчалик ёпилганини билдирганди. Эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишади.
570views0replies
0

Комментарии