![](https://api.uznews.uz/upload/uploads/2021/08/23/photo_2021-08-22_18-49-50.jpg)
Telegram /Зафарбек Солижонов
“Миллий тикланиш” ДП раҳбари Алишер Қодиров дарҳол ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
“Президентликка номзодларни қўллаб-қувватлаш учун имзо йиғишда мажбурлаш бўлмаслиги керак. Сизни имзоингиз - ҳуқуқингиздир. Сизни мажбурлашларига йўл қўйманг. Юқоридаги ҳолат қайси тумандаги қайси мактабда содир бўлгани аниқланади ва тасдиқланса, ушбу имзо варақалари умумий рўйҳатдан чиқариб ташланади”, - дейди партия раиси.
Алишер Қодиров имзо йиғиш жараёнида партия фаоллари томонидан босимга учраган шахсларни @alisherqodirov_bot манзилига маълум қилишларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизининг, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларнинг имзосини қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.
Аввалроқ, Алишер Қодировнинг савиясиз ўқитувчига юқори маош бергандан кўра, мактаб қурилишига кўпроқ инвестиция киритишни таклиф қилгани кескин танқидларга сабаб бўлганди.