Қарши шаҳридаги Шайхали қўрғончасида жойлашган 35-сонли манзил колонияда 19 ёшли Ж.Д. ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
“Ҳайратланарлиси, унинг “лезвия” билан томирларини очаётганини қамоқхона ходимлари шахсий телефонига видеога олиб турган. Устидан кулиб, изза қилишган. Сўнг йигитни изоляторга қамашибди, зонага қайтаришмоқчи экан. Бу ҳодисадан Қашқадарё махсус прокурорининг ғазаби қўзғаб, ходимларга иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари бошланди. Омбудсманнинг маҳаллий вакиллари ҳам келди, деди воқеа гувоҳларидан бири”, - деб ёзади А. Ташанов.