Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Афғонистондан фуқароларни олиб чиқиш учун яна бир аэропортни ажратди

Венгрия ЕИ давлатлари фуқаролари ва маҳаллий афғонларни эвакуация қилишни бошлади.

1898views0replies
0

Ўзбекистон Афғонистондан фуқароларнинг эвакуациясини Бухоро аэропорти орқали амалга оширишга рухсат берди. UzNews.uz’нинг Бухоро аэропортидаги манбаси эвакуация учун жой ажратилганини тасдиқлади.
Венгриянинг маҳаллий нашрларидан бири якшанба куни Венгрия пойтахти Будапештга Кобулдан эвакуация қилинган Венгрия ва бошқа ЕИ давлатлари фуқаролари ва маҳаллий афғонлар Wizz Air авиакомпаниясининг махсус авиарейсида жўнаб кетгани ҳақида хабар берди. 
Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби 24 август куни яна икки ҳарбий-транспорт самолёти Бухородан навбатдаги рейсларни амалга оширишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Германия “Тошкент 3” маҳаллий аэропорти орқали қатор давлатлар фуқароларини эвакуация қилмоқда.
1898views0replies
0

Комментарии