Поиск
RUUZ

Общество

1-синф ўқувчиларига аталган президент совғалари ҳудудларга жўнатилди

Совғалар дастлаб қайси вилоятларга жўнатилиши маълум бўлди.

1496views0replies
0

ХТВ

Жорий йилнинг 23 август куни анъанага кўра 1-синф ўқувчиларига топшириладиган президент совғаларидан иборат карвон ҳудудларга йўл олди, дея хабар берди Ҳалқ таълим вазирлиги.
Таъкидланишича, 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтар, расм дафтари, рангли бўёқлар ва қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ҳамда ўчирғични ўз ичига олган совғалар дастлаб Жиззах ва Сирдарё вилоятларига етиб боради.
Янги ўқув йили бошлангунига қадар мазкур совғалар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади.
Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йилида 641 минг 604 нафар ўқувчилар мактабларнинг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган.
1496views0replies
0

Комментарии