Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда чекиш ва ичиш тақиқланган жамоат жойларининг аниқ рўйхати тузилмоқда

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқиш жараёнида турибди.

1023views0replies
0

Иллюстрация

Бугун, 24 август куни “Юксалиш” УҲ томонидан алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш тизимларини такомиллаштириш, узумчилик ва виночиликни янада ривожлантириш соҳасига бағишланган жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
UzNews.uz мухбири алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари ҳақида сўради.
Саноат корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва стандартлаштириш бўлими бошлиғи Санжар Саломов Қонунчилик палатасида иккинчи ўқиш жараёнида бўлган лойиҳада кўзда тутилган жамоат жойлари ҳақида маълумот берди.
“Масалан, иш жойларида, хиёбонлар ва истироҳат боғлари, катталар ва болалар йиғиладиган жойлар, мактаблар, масжидларда чекишни тақиқлаш назарда тутилган”, - дейди Санжар Саломов.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш ва сотиб олишнинг минимал ёши 21 ёш этиб белгиланган.
1023views0replies
0

Комментарии