Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклаган йигит терговдан қочди: унга нисбатан қидирув эълон қилинди — видео

У қизни урган ҳамда буни видеога олиб, интернетга тарқатган. Шаҳар ИИББ воқеага сабаб нима эканини маълум қилди.

2656views0replies
0

видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 20 август куни тахминан соат 07:30 да Чилонзор тумани “Шарқ” МФЙ ҳудудида имконияти чекланган, 2-гуруҳ ногирони 22 ёшли M.M.ва 2-гуруҳ ногирони сурхондарёлик 27 ёшли Ў.Х. ўртасида пул сабабли жанжал келиб чиққан. Натижада, қизга етказилган бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган. 
Аниқланишича, улар бир-бирлари билан интернет орқали танишиб, бир йилдан бери ўзаро алоқа қилиб юрган.
Шундан сўнг, Чилонзорда имконияти чекланган бир гуруҳ йигитлар тил бириктириб, қизни калтаклаган Ў.Х.ни топиб, уни дўппослашган.
Ҳолат юзасидан Ў.Х.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилаган. Аммо, безори терговдан қочиб, яширинган. Ҳозирда, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ў.Х.га нисбатан қидирув эълон қилинди.
“Агарда сиз расмдаги Ў.Х.ни қаердалигини билсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 71-281-92-54, 71-281-94-37, 97-449-02-11, 98-337-72-22 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади”, - дейилади хабарда.
2656views0replies
0

Комментарии