Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда  1,3 тонна гиёҳванд моддалар ёқиб юборилди — видео

Сергели туманидаги заводда мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг навбатдаги партияси йўқ қилинди.

717views0replies
0

Давлат божхона қўмитаси

Бугун пойтахтнинг Сергели туманидаги заводлардан бирида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг навбатдаги партияси йўқ қилинди. Бу ҳақда ДБҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Жами 1 тонна 350 кг га яқин гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳамкорликда аниқланган 301 та ҳолатда 164,6 кг наркотик моддалар, 20 та ҳолатда 2379 дона психотроп таблеткалар ва 13 та ҳолатда 17,2 кг кучли таъсир қилувчи моддалар ушлаб қолинди.
717views0replies
0

Комментарии