Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистонда Германиянинг янги элчиси иш бошлади

Aбдулазиз Комилов элчидан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилди.

490views0replies
0

ТИВ

Бугун, 24 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди. 
Ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилган Aбдулазиз Комилов элчини масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.
Шунингдек, ҳар икки томоннинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илм-фан ва таълим соҳаларидаги конструктив алоқаларни кенгайтиришдан бирдай манфаатдорлиги эътироф этилди.
Турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинди.
Германия томони Ўзбекистонга Aфғонистондан чет эл фуқаролари ва дипломатларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
490views0replies
0

Комментарии