Поиск
RUUZ

Общество

Халқ таълими тизими 6 ойда 65,1 млрд сўмни “ҳазм қилгани” айтилди

Ушбу соҳадаги ўзлаштириш ва камомад ҳажми ўтган йилга нисбатан уч бараварга ортган. 

746views0replies
0

t.me/andpress

Бугун, 24 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқди.
Йиғилишда Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ҳамда Ички аудит ва молиявий назорат хизматлари томонидан бюджет интизомига риоя этилиши, бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан ўтказилаётган назорат тадбирларида молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйиш, бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар каби тизимли тарзда қонунбузилиш ҳолатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин ошгани танқид қилиниб, бу борада вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари жиддий, кескин чора-тадбирлар кўриши кераклиги айтилди.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида Халқ таълими тизимида 65,1 млрд сўм ўзлаштириш ва камомад аниқланиб, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3 мартага ошган. Шу жиҳатдан таълим соҳасида ўз ечимини кутиб турган масалаларни зудлик билан ҳал этиш лозимлиги қайд этилди.
746views0replies
0

Комментарии