Поиск
RUUZ

Спорт

Токио-2020: 3 нафар ўзбекистонлик парасузувчилар финалга чиқди

Уларнинг икки нафари саралашда 1-ўринни эгаллади. Финал бугун ўтказилади.

467views0replies
0

Getty Images

XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг илк кунида эркаклар ўртасида 100 метрга “баттерфляй” усулида сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислом Aсланов, аёллар ўртасида 100 метрга “баттерфляй” усулида сузиш бўйича S13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралаш баҳсида стартга чиқди.
Ислом Aсланов 26.35 сония вақт билан 1-ўринни эгаллади. 26.72 сония вақт сарфлаган яна бир ўзбекистонлик спортчи Музаффар Турсунхўжаев 3-ўринни эгаллади. Шу тариқа иккала вакилимиз ҳам финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Aёллар ўртасидаги баҳсларда Шоҳсанамхон Тошпўлатова 30.79 сония вақт билан 1-ўринни эгаллаган ҳолда финал йўлланмасини нақд қилди. Aфсуски, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралашдан ўта олмади.
Финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 15:32 да бошланади.
467views0replies
0

Комментарии