• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 26 август 2021

Қашқадарёда ота ўз ўғлини темир бўлаги билан уриб, ўлдирди

Улар бир-бири билан маст ҳолатда жанжаллашишган.

1082
0
Бухоро вилояти ИИБ

Қашқадарёда ота маст ҳолатда ўз ўғлини темир бўлаги билан уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 августидан 25 август кунига ўтар кечаси соат 00:00 да вилоятнинг Чироқчи тумани “Тарағай” МФЙда яшовчи А.Б. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яшаш уйига келган.

Шу вақтда уйда маст ҳолда бўлган ўғли А.Б. билан ўзаро оғзаки тортишиб, жанжаллашиб қолган. Жанжал натижасида, А.Б. ўғли А.Б.ни темир бўлаги билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. 

Оғир тан жароҳатлари олган ўғил А.Б. 25 август куни соат 03:00 да яшаш уйида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1082
0