Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев 100 ёшдан ошганларни “Шуҳрат” медали билан тақдирлади

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мазкур давлат мукофотини ҳар бир вилоятдан бир нафардан 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро олди.

734views0replies
0

Sputnik

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳар бир вилоятдан бир нафардан 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқароларни “Шуҳрат” медали билан тақдирлади.
Медаль билан қуйидагилар тақдирланди:
Абдужабборов Абдували — Жалақудуқ тумани, Андижон вилояти;
Апазов Тожиддин — Фарғона тумани, Фарғона вилояти;
Бобaярова Ават — Чироқчи тумани, Қашқадарё вилояти;
Ғаппарова Зулфин — Бандихон тумани, Сурхондарё вилояти;
Жаксимуратова Алтин — Кегейли тумани, Қорақалпоғистон республикаси;
Ибрагимова Бекпашша — Урганч тумани, Хоразм вилояти;
Имонова Ҳажар — Оҳангарон тумани, Тошкент вилояти;
Исроилов Қосим — Сирдарё тумани, Сирдарё вилояти;
Каримов Бобояр — Хатирчи тумани, Навоий вилояти;
Мавлянова Раҳима — Наманган тумани, Наманган вилояти;
Сайидова Жумагул — Пахтачи тумани, Самарқанд вилояти;
Султонова Робия — Пешку тумани, Бухоро вилояти;
Уришова Сухсур — Зомин тумани, Жиззах вилояти;
Фаттаҳова Сабира — Яккасарой тумани, Тошкент шаҳри.
734views0replies
0

Комментарии