Поиск
RUUZ

Общество

Энди кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб юрганлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар билан қатор жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди. Ҳайвонларни ўлдириш ёки майиб қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

643views0replies
0

Давлат божхона қўмитаси

Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Унга кўра, кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага чиқариш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввал, бундай ҳаракат учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.
Бундан ташқари, маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда. Бунда БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача озодликни чеклаш ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ўша ҳаракатларни такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилганлик учун озодлик чеклаш тарзидаги жазо озодликдан маҳрум қилиш муддати ошган ҳолда олиб ташланмоқда (5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, аввал – 3 йилдан 5 йилгача эди).
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари иштирокисиз ЙТҲни рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинмоқда. Яъни ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома расмийлаштирган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган тақдирда ҳайдовчи жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди.
643views0replies
0

Комментарии