Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда уйида ҳужра ташкил қилган она-бола ушланди

Аёл ва унинг 19 ёшли қизи 13 нафар болага диний таълим бериб келган.

1033views0replies
0

Nasafnews.uz

Китоб тумани ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Денов маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.К. ўзининг яшаш уйида Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи 2 нафар вояга етмаган болаларга ҳамда унинг 19 ёшли қизи М.С. мактаб ёшидаги 11 нафар ўқувчи қизларга яшаш ва ўқиши учун белгиланган талабларга жавоб бермайдиган жойда ҳужра шароитида диний таълим бериб келаётганлиги аниқланган, дея хабар бермоқда маҳаллий нашр.
Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ўрганишлар давомида фуқаро Ф.К. ва унинг қизи М.С. ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга эмаслиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вояга етмаган ўқувчиларга руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилгани ёки ўтказилмагани, тақиқланган ғояларни синдирилган ёки синдирилмаганлик ҳолатлари текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг янги таҳририга кўра, диний таълим муассасасидан ташқарида шунингдек, хусусий тартибда диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланган.
1033views0replies
0

Комментарии