Пара-енгил атлетиканинг Ф54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 7.77 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Таъкидлаш керакки, бу натижа ядро улоқтириш бўйича Нурхоннинг ўз шахсий рекорди ҳисобланади.
Ушбу натижадан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони қуйидагича:
— 5 та олтин;
— 4 та кумуш;
— 5 та бронза.