Беларусь президенти Aлександр Лукашенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади ва режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, Лукашенко Шавкат Мирзиёевга телеграмма орқали ҳам табрик хатини йўллади.
"Ишончли ғалаба сизнинг юксак нуфузингиздан яққол намоён бўлди, сайловчилар ишончининг ёрқин ва сўзсиз далилидир. Халқ ўзининг кучли, мустақил, замонавий давлат қуриш йўлидаги содиқлигини тўлиқ тасдиқлади", - таъкидлаган Лукашенко.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар мавзусини муҳокама қилиб, уларнинг юқори даражаси ва жадал ривожланишини қайд этдилар. Шу билан бирга, Беларусь ва Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун яхши истиқболлари бор.
Лукашенко, яқин орада шахсий учрашувда икки томонлама ҳамкорликни батафсил муҳокама қилишларига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Владимир Путин табрик хатини йўллаган эди.