Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда фуқаролар устунларга ўрнатилган байроқларни ечиб олишди — видео

Улар ушбу байроқларни ўзларининг автомашинасига ўрнатиб байрамни нишонламоқчи бўлишган. ИИББ бу учун маъмурий жавобгарлик борлигини эслатди.

586views0replies
0

Видеодан кадрлар

1 сентябр куни пойтахтнинг бир нечта туманларида транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва йўловчилари байрам муносабати билан ҳокимият томонидан ўрнатилган давлат байроқларини ўзбошимчалик билан ечиб олишаётгани акс этган видеолар тарқалди. 
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, байроқлар транспорт воситасига мустаҳкамлаб ўрнатилмаган, транспорт воситасидан ташқарига чиқиб туриши эса автомашинада ҳаракатланиш чоғида ноқулайликлар туғдириб, ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солган. 
Шунингдек ушбу ҳолатлар фуқаролар томонидан давлат рамзлари ва давлат мулки тўғрисидаги қонун талабларини бузилишига олиб келган.
“Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Бу каби ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203-1-моддасига кўра (“Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш”) маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини унутманг.
Ватанпарварлик ўз ватанингиз қонунларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишда намоён этилмаслиги керак. Ватанпарварликни қонунларга риоя этган ҳолда намоён қилинг”, - дейилади хабарда.
586views0replies
0

Комментарии