Пара-енгил атлетика бўйича Ф54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларида қатнашган Нурхон Қурбонова кумуш медалга сазовор бўлди.
Пара-спортчи мазкур машқда қайд этган 18.38 метр натижаси унга кумуш медални тақдим қилди.
Ундан аввал, Нурхон Қурбонова ядро улоқтириш секторида бронза медалига эга чиққанди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 18 тага: 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза бор.