Поиск
RUUZ

Политика

Қўшни давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклашди

Бир қатор давлат президентлари Шавкат Мирзиёев билан телефонда гаплашди.

212views0replies
0

president.uz

Бугун, 25 октябрь куни Ўзбекистон президенти сайлови натижалари эълон қилиниши ортидан бир қатор давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни ишончли ғалабаси билан табриклашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбоут хизмати хабар берди.
Қозоғистоннинг биринчи президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоев  Ўзбекистон президентига катта муваффақиятлар тилади. Шунингдек, бошқа қўшни давлат раҳбарлари ҳам ўз табрикларини билдиришди.
Жумладан, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон раҳбари билан телефон орқали суҳбат қурди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз билан энг юқори кўрсаткични қайд этди.
212views0replies
0

Комментарии