Поиск
RUUZ

Общество

2023 йилгача Тошкентда кўкаламзорлаштириш 30 фоизга етказилади

Бунинг учун 317 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган. Бу пулларга пиёдалар йўлаклари, велойўлаклар, истироҳат боғлари ташкил қилинади.

358views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Тошкент шаҳрининг умумий майдонида кўкаламзорлаштириш ишлари 2023 йилгача 30 фоизга етказилади.  
Бунда дарахт кўчатлари илмий-тадқиқот натижаларига кўра иқлимга мослари танлаб олинади. 
Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари ташкил этилади. Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида фаолият юритишига рухсат берилади.
Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифалари аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилади. Бу борада келаси йил ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.
2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳрида 1 млн туп кўчат экиш акцияси ўтказилади. Қолаверса, Тошкентда 2021—2022 йилларда 1500 та қудуқ қазилади. Ушбу мақсадларга 225 млрд сўм сарфланади.
Пойтахтда 131 км узунликда пиёдалар йўлаклари, 127 километр велойўлаклар қурилади. Ушбу мақсадларга 62 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган. Тошкент шаҳри маҳаллаларида 12 та сайилгоҳ ва 25 км узунликда велойўлак қурилади. Бунинг учун 30 млрд сўм сарфланади.
358views0replies
0

Комментарии