Молия вазирлиги Давлат бюджети департаментининг директори Шерзод Муҳамедов ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, “Ташаббусли бюджет” порталида қайсидир ташаббус энг кўп овоз олгани, лойиҳа албатта молиялаштирилишини англатмайди. Ишчи гуруҳлар томонидан ғолиб бўлган лойиҳалар тегишли талабларга тўғри келиши қайта кўриб чиқилади.
Жумладан, Чилонзор туманида ғолиб бўлган юқоридаги 2 та лойиҳа ҳам жамоат манфаатларига хизмат қилмаслиги нуқтаи назаридан рад қилинади ҳамда кейинги ўринларда энг кўп овоз олган лойиҳалар ғолиб деб топилади.