ДХХ Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар беришича, Наманган ва Фарғона вилоятларида валюта қимматликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида тезкор тадбир ўтказилди.
Аниқланишича, Фарғона туманининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган 31 ёшли маҳаллий фуқаро бошқарувидаги Nexia-3 тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Текширув натижасида, автомашина салонида $373,717 минг борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, қонунбузар $100 эвазига ушбу хорижий валюталарни айланма йўллар орқали Қирғизистонга ўтказиб бериши керак бўлган.
Шунингдек, тезкор қидирув тадбирлари доирасида унинг жиноий шериги ҳисобланган — Олтиариқ туманида яшовчи 30 ёшли фуқаро ҳам ҳибсга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят ЖКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.