Поиск
RUUZ

Спорт

Паралимпия совриндорларига автомобиль, хонадон ва мукофот пуллари топширилди — фото

Паралимпиячиларимиз нуфузли мусобақани 19 та медаль билан якунлашганди.

728views0replies
0

instagram.com/saida_mirziyoyeva

Кеча, 6 сентябрь куни Токиода бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этган спортчиларимизни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Паралимпиячилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида тантанали равишда кутиб олинди. Уларни бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов бошчилигидаги кенг спорт жамоатчилиги, ОAВ вакиллари ва блогерлар кутиб олишди.
Шундан сўнг паралимпиячиларимиз усти очиқ автобусларда пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан ўтиб, “Янги Ўзбекистон” боғига йўл олишди.
“Янги Ўзбекистон” боғига етиб келган паралимпия делегацияси аъзолари дастлаб “Мустақиллик монументи” пойига гулчамбар қўйишди. Сўнгра бу ерда Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Совғаларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири A.Aрипов ҳамда Олий Мажлис спикери Н.Исмоиловлар тантанали равишда топширишди.
Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида олтин медаль соҳиби бўлган 8 нафар спортчининг ҳар бирига 200 минг АҚШ доллари, Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира ҳамда Chevrolet Tahoe автомобили берилди.
Кумуш совриндорлари бўлган 5 нафар спортчининг ҳар бири 100 минг АҚШ доллари, Тошкент шаҳридан 2 хонали квартира ҳамда Chevrolet Traverse автомобили билан мукофотланди. Иккита медалга (кумуш ва бронза) эга чиққан Нурхон Қурбоновага кумуш медали учун кўзда тутилган мукофотлар берилди.
Бронза медали соҳиблари (5 нафар) эса 50 минг АҚШ доллари, Тошкент шаҳридан квартира ҳамда Chevrolet Trailblazer автомобили билан тақдирланди.
728views0replies
0

Комментарии