• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 7 сентября 2021

Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасидаги оммавий муштлашувга изоҳ берилди — видео

Вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

1651
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганлиги акс этган видео тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳолат август охирларида Мирзо Улуғбек туманида тасвирга олинган “Мактаб” номли сериални суратга олиш жараёнида содир бўлган.  

“Сценарий бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал вақтида ўқувчилардан бирининг укаси ҳимоя қилиши керак бўлган кадр акс этган. Сериални суратга олишга жалб этилган актёрлардан бири ушбу жараённи ўзининг телефонига тасвирга олиб, интернет тармоғида жойлаштирган”, - дейилади хабарда.

1651
0