Киров вилояти Слободская туманлараро прокуратураси Ахборот хизматининг хабар беришича, 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси 2020 йил кузида номаълум шахс билан интернет орқали келишиб, хилват жойда синтетик гиёҳвандлик воситаларининг улгуржи партиясини ноқонуний равишда сотиб олгани аниқланган.
Шунингдек, у ўзининг 28 ёшли акасини бу ишга жалб қилган ва у билан жиноий тил бириктирган. Кейинчалик, бир гуруҳ шахслар сифатида ҳаракат қилиб, гиёҳванд моддаларни Киров вилояти ҳудудида ноқонуний сотишган.
Оғирлиги қарийб 40 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддасини бошқа улгуржи партиясини сотиб олишга уринишганида, ҳуқуқ тартибот идораси ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шундан сўнг, суд икки Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг ҳар бирига 6 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Маҳкумлар жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайдиган бўлди.