Кеча дарс пайти жонли эфир қилиб, беҳаё сўзларни ишлатган навоийлик қизлар ҳақида хабар бергандик.
Олиб борилган суриштирув давомида улар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчи қизлари — 2005 йилда туғилган Ж.А., Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланди. Ҳолат 8 сентябрь куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган.
Ҳолат бўйича ушбу мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шахар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди. Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдириб, узр сўрашган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар комиссиясига юборилган.

