Поиск
RUUZ

Экономика

2023 йилдан ҚҚС ставкаси 12 фоизга туширилади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастуридаги ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларни маълум қилди. Унга кўра, ҚҚС пасайтирилади, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади, эҳтиёжманд аҳоли қатлами ижтимоий қўллаб-қувватланади. 

349views0replies
0

Президент матбуот котиби

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида Шавкат Мирзиёев 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкасини туширилишини маълум қилди.
“2020 йилда ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширган эдик. Энди, зарур тайёргарлик ишларини кўрган ҳолда 2023 йилдан бошлаб ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширамиз. Келгуси йили корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилади. 
Яна бир янгилик – 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади”, - деди президент ўз сайловолди дастурини таништираркан.
Бундан ташқари банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси ҳар хил бўлиб, улар амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади. 
Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд аҳоли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини янги босқичга кўтариш зарурлигини ҳам таъкидлади. Бунда:
-  эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан таъминлаш даражаси ҳозирги 60 фоиздан 100 фоизга етказилади. Уларнинг барчаси давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан таъминланади;
- базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади. Бу – 2 млн нафар фуқаронинг пенсияси камида 20 фоизга ошади, дегани;
- уй-жойга муҳтож фуқароларга турар жойларни ижтимоий ижарага бериш тизими жорий этилади;
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини 3 баробар оширишни кўзда тутувчи, касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш Миллий дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилади;
- эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун олий таълим грантлари йилдан-йилга ошириб борилади ва 2026 йилда 6 мингга етказилади.
349views0replies
0

Комментарии