• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 сентября 2021

Президент давлат стипендияси квотаси икки баробарга оширилди

Бу бўйича президент фармони қабул қилинди. Ўзбекистондаги нодавлат ОТМ бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам давлат стипендиялари берилади.

688
0
president.uz

“Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан Президент давлат стипендияси квотаси таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та ҳамда бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади. 

Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

688
0